Майдони 12 гектар бўлган саноат комплексини текшириб чиқиш- осон вазифа эмас. Баъзан хавфли топилмалар ҳам чиқиб қолиши мумкин. Украина мудофаа тизими қандай ташкиллаштирилган эди? Батафсил РИА Новости репортажида.
Деярли бутунлай вайрон бўлган
Журналистлар учун “Азовстал”га кириш шарқдан - чап қирғоқ томондан мумкин. Кириш эшиги ёнида эски Т-55 совет танки гапирмас қўриқчидек қотиб қолган. Уч ҳафта олдин у ўқдан қаттиқ шикастланган пойдеворни зўрға ушлаб турган. Унинг бетон блокдан тўлиқ қулаб тушмаслиги учун ДХР ҳарбийлари қутқарув машинасини ҳайдаб, раритетни ўз блокпостларига судраб келишган. Энди ушбу жанговар машинасининг соясида ҳарбийлар июнь ойининг жазирама қуёшидан яширинишади.
Синиқлар ва бетон парчалари билан қопланган йўл Азовстал гарнизони ўз қуролларини топшириб, автобусларга ортилган ва асирга тушган кўприк томон олиб боради. Бу ердан комбинатнинг фақат кичик қисми кўринади. Аммо шунга қарамай, аниқки: улкан завод мажмуаси металл, ёниб кетган бинолар, вайрон бўлган жиҳозлар оёқ остида ўралашган қолдиққа айланган.
Завод деярли бутунлай вайрон бўлган. Ҳозирги ҳолатининг суратлари корхонанинг ҳатто 1943 йил сентябр ойида, ортга чекинаётган немислар барча асосий ишлаб чиқариш объектларини портлатиб юборганиданда ачинарлироқ. Назарий жиҳатдан, ҳамма нарсани қайта қуриш мумкин. Аммо биринчи навбатда жуда катта майдонни миналардан ва харобалардан тозалаш керак.
Қалъа завод
Аслида “Азовстал” шаҳар ичидаги шаҳар. Иттифоқ даврида бу ерда 41 та цех ва 80 та йирик иншоотлар қурилган. Ошхоналарнинг ўзи йигирматача. Қанча бункер ва ерости технологик жойлари борлигини эса ҳатто маҳаллий уруш фахрийлари ҳам билишмайди.
“Азов” полки ва Украина Қуролли Кучлари 36-алоҳида денгиз пиёда бригадаси Азовстални бежизга мудофаа учун танламаган. Металл ва бетон лабиринтларда снайперлар, гранатачилар ва пулемётчилар учун минглаб мумкин бўлган позициялар қилиш мумкин. Қалин деворларлар эса ўқ ва танк снарядларидан ишончли ҳимоя қила олади. Тармоқланган ерости коммуникациялари бўлинмаларни бир жойдан иккинчи жойга тез ўтказиш имконини беради. Кенг дарвозалар орқали эса ҳаво ҳужумларидан яшириниб, ҳарбий техникани ҳайдаш осон.
"Бу қалъага фронтал ҳужум қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қила оласизми?! - деган риторик савол билан юзланади журналистларга ҳамроҳлик қилаётган ДХР Ички ишлар вазирлиги ходими Андрей. – Азовчилар жойни жуда яхши билган. Махсус операция бошланмасидан олдин бир неча маротаба келган ва кўриб чиқишган. Уларнинг бункерларида заводнинг батафсил хариталарини топдик. Унда мудофаа чизиқлари белгиланган эди. Хуллас, улар жанг қилишга жиддий тайёрланаётган бўлган”.
Оғир далиллар
Фронтал ҳужум ўрнига Азовстални қуршаб олишган, катта калибрли “Тюлпан” миномётлари ва “Солнцепек” ўт ўчириш тизимлари тортиб чиқишган. Ҳавога оғир бетон тешувчи бомбали самолётларни кўтаришган ва металлургия заводини услубий равишда ер билан текислашни бошлашган.
Баъзи цехлар бутунлай вайрон бўлган. Йўлнинг чап ва ўнг томонида диаметри ўн метр ва чуқурлиги тўрт метр бўлган бомбалардан ҳосил бўлган чуқурлар бор. Марказга яқинроқ очиқ майдонда - Украина Қуролли Кучларининг вайрон бўлган техникаси, “Буцефал” зирҳли бронетранспортерлари. “Богдан” зирҳли машинасини эса қандайдир номаълум куч ғилдиракларидан худди ўйинчоқни ўйнатгандек томга буриб юборган.
“Улар айнан шу ердан қарши жавоб беришди”, - деб тушунтиради ҳамроҳимиз. -Мариуполнинг ғарбий туманларини артиллериядан ўққа тутишди. Ва биз жавоб беришимиз биланоқ, улар техникаларини биноларга ҳайдаб олиб киришди. Бироқ, Россия ФАБ-3000 авиабомбаларидан фойдаланганда, улар ҳеч қандай зарба бера олмай қолишди.
Омон қолган бинолар ичида – эса умумий тартибсизлик. Кокс шлакларини қайта ишлаш цехида ишлаб чиқариш ускунаси синган, ёнғин излари қолган. Деворда, худди масхара қилгандек, “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг” белгиси омон қолган. ИЭЦ биносининг бир қанча деворлари йўқ, генератор хонаси вайрон бўлган. Темир йўлни маҳкамлаш цехида ҳамма нарса оғир бронетехникаларнинг излари билан эзилган.
Алланималар ҳам сақланиб қолган. Плиталар устахонасида тайёр маҳсулотларнинг тўпламлари шифтгача кўтарилган - булар сляблар деб аталадиган, пўлат плиталар учун тўртбурчаклар кесимнинг қалин пўлат бланкалари. Уларнинг нархи арзон эмас. Завод миналардан тозаланиши биланоқ слябларни олиб кетишади ва ундан фойдаланишади. Пўлат урушдан вайрон бўлган Мариуполни тиклаш учун жуда муҳим.
Ҳеч нимани қолдирмаймиз
ДХР офицерининг сўзлаб беришича: гарнизон совет давридан қолган ерости бошпаналарида чиқмасдан ўтирган. Улардан ўнталаб топилади. Бункерлардан бирига киришнинг ярми тўсилган. Эҳтиёткорлик билан синган бетон бўлаклари устида юрамиз ва пастга тушамиз. Қуйган нарсанинг ўткир ҳиди димоққа урилади. Чироқ ёруғида – армияда фойдааланиладиган темир тўрли кроватларнинг ёниб кетган қобирғалари, ёниб кетган форма ва бир нечта ўралган темир бўлаклари. Ҳамроҳимизнинг айтишича, УҚК аскарлари таслим бўлишдан олдин бу ерда хизмат кўрсатадиган қурол ва ўқ-дориларнинг кўп қисмини ўғирлаб кетишган. Ва ёқиб юборишган.
“Ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қолдиришмаган”, - деб ҳазил қилади ҳамроҳимиз. – Таслим бўлишдан олдин деярли ҳамма нарсани йўқ қилишган, вайрон қилишган. Қуролларни яроқсиз ҳолга келтиришган, тепловизорлар, тунги ва коллиматор мўлжаллагичларни синдиришган, бронжилетлардаги тасмалар кесишган, дубулғаларга ўқ узишган, ноутбукларга кислота қуйишган, уяли телефонлар берецлар билан майдалашган. Биз кўп нарса олиб кетмадик. Масалан, ҳақиқий музей раритети - Улуғ Ватан уруши давридаги Дегтярев дискли автомати сақланиб қолган. Бошқа бир бункердан эса мен ўзимга яхши бир гитара топиб олдим.
Қўшни яшириниш жойини ё ёқиб юборишга улгуришмаган, ёки керак эмас деб ўйлашган. Қалин зирҳли эшиклар ҳатто кучли минанинг яқиндан портлашига ҳам бардош бера олади. Уларнинг орқасида бир нечта кенг хоналар бор. Яшил рангга бўялган деворларда фуқаролик мудофааси бўйича кўрсатмалар ёзилган стендлар осилган. Ерда ташлаб кетилган бушлат, китель ва шимлар кўп. Асосан армия кийимлари, аммо янги “Метинвест” курткалари ҳам бор. Қамалдан чиқиб кетиш умидида УҚК жангчилари махсус кийимларини ташлаб, Азовстал ишчиларининг кийимини қийишган. Аммо бир нечтасигина тинч аҳоли сафига қочишга муваффақ бўлган.
Журналистларга эса ерда ётган кийимларни босмасликка қаттиқ огоҳлантиришади. Чунки чўнтакларда ҳалигача хавфли, портловчи “сюрпризлар” бўлиши мумкин. Чиндан ҳам ҳарбий комлектнинг бир қисмини йўқ қилишга улгуришмаган. Хоналардан бирида гранаталар, патрон цинклари, РПГ-7 дан “сабзи” ўқлари ва юкланган пулемёт камари солинган бир нечта қути бор. Ва арсеналнинг ёнида эса Фадеевнинг “Ёш гвардия” китоби жой олган.
Бункерда икра билан
Бу бункернинг ҳолига қараб, ёмон яшашмаганларини билиб оласиз. Генератор, санузел, душ. Омборхоналарнинг бири газланган минерал сувнинг очилмаган пакетлари билан тўлдирилган. Энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, бу яна бир ойга етарли захира бўлади. Озиқ-овқат билан муаммолар бўлмаган: бўтқа, консерва, “қўлда ўралган папирос”, қуруқ паёклар.
“Таслим бўлганларни текширганлар қаторида мен ҳам қатнашганман, - дейди ҳамроҳимиз. – Бир ҳарбийдан бир банка қизил икра топдим. Икра қандай қилиб чириб кетмагани эса ақлга сиғмайди. Яна бири икки қўлида катта пишлоқларни кўтариб юрган эди. Яна биттасининг рюкзакидан тўртта қадоқдаги қимматбаҳо француз паштетини топиб олдик. Лекин, албатта, ҳаммасида ҳам бундай егуликлар бўлмаган. Қаердадир улар зиёфат қилишган, яна қаердадир эса бошқалар кунига 150 граммдан бўтқа ейишган. “Азов” ўзи учун ноз-неъматларни тортиб олиб, бошқа ҳеч кимга бермаган. Кўп бошпаналар ўртасида эса алоқа бўлмаган. Фақат кечаси бир нечтадан кўчага чиқишган”
Ва шунга қарамай, тинимсиз қулаётган бомбаларнинг шовқини, шифтдан парчаланиб кетган штукатурка, атрофдаги зулмат ва қўшимча кучларнинг етишмаслиги гарнизонни психологик жиҳатдан вайрон қилган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, икки ярим мингга яқин жангчи таслим бўлган. Азовстал учун жанг тугаган. Бироқ, ҳарбийлар кичик қуролли гуруҳлар ҳали ҳам 12 гектар майдонда яширинган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда.