"Худо" қасидасининг ўзбек тилига таржима қилиниши нима учун муҳим воқеа - видео

"Худо" қасидасининг ўзбек тилига таржима қилиниши - бу Евроосиё халқлари орасидаги муносабатлар учун жуда муҳим воқеа - Зорин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Кеча Москвада 18-асрда яшаб ўтган Россия давлат арбоби ва шоир Г.Р. Державиннинг "Худо" (Бог) қасидасининг ўзбек тилига таржимаси илк бор ўқиб эшиттирилди.
Уни Москва Лингвистика универститетининг ўзбек тили факультетида ўқийдиган русийзабон талабалар ўқиб беришди.
"Худо" қасидаси - барча динлар тўғрисидадир, дейди Россия Жамоатчилик палатасининг Миллатлараро ва динлараро муносабатларни мувофиқлаштириш комиссияси раиси Владимир Зорин Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.
"Биз бугун ушбу асарнинг ўзбек тилига таржима қилинганиниг гувоҳи бўлдик. Менимча бу Евроосиё халқлари орасидаги Муносабатлар учун жуда муҳим воқеа. “Худо” қасидасининг асосий мавзуси қуйидагича - барча одамлар умумий руҳий ва ахлоқий андозалар асосида яшайди ва фақат мустаҳкам ички эътиқодга эга бўлган инсонгина юксак чўққиларга эриши мумкин", - дейди Зорин.
Қасида ўзбек тилига таниқли журналист, шоир ва таржимон Карим Баҳриев томонидан таржима қилинган.