ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Тошкентда ШҲТ соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда

ШҲТ мамлакатларда халқ табобатини замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграция қилиш форуми доирасида ШҲТ ССВ раҳбарлари учрашуви.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Тошкент шаҳридагида Халқаро анжуманлар саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бошланди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Йиғилиш “ШҲТ мамлакатлари анъанавий (халқ) табобатини замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграцияси” халқаро форуми доирасида ўтказилмоқда.
Гибрид форматда, Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтаётган учрашувда ШҲТга аъзо мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари, шунингдек, соҳада фаолият олиб бораётган халқаро экспертлар, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари, фахрий меҳмонлар иштирок этяпти.
Тошкентда соғлиқни сақлаш вазирлари учрашуви
Анжуман аввалида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин сўзга чиқиб, қатнашчиларни бугунги нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлади.
Бош котиб онлайн чиқишида ташкилот олдида тизимдаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш вазифаси турганини таъкидлаб, бунинг учун барча имконият мавжудлигини қайд этди.
Айни пайт дастурга мувофиқ, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири Мансух Мандавиа маъруза қиляпти.
ШҲТ

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

ШҲТ ҳақида Дунёджа энг йирик ҳудудий ташкилотдир. Унинг умумий ҳудуди 34 млн. км2, аҳолиси сони – 3,4 млрд. киши. Бу Ер шари аҳолисининг ярмини ташкил қилади.

Тошкентда соғлиқни сақлаш вазирлари учрашуви