ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Одам маймун чечагини қайта юқтириб олиши мумкин Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) чечакка қарши курашиш котибиятининг раҳбари Розамунд Люис маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбий Африкада маймун чечагини юқтириб олган шифокор кейин яна у билан қайта касалланган.
“Иммунитет қайта касалланишдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди”, - деди Розамунд Люис.
Шунингдек, ЖССТ бу касалликка қарши оммавий эмлаш ишларини олиб боришни тавсия қилмайди. Вакциналардан асосан бу вирусни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлганларни ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
Аввалроқ Россияда ҳозир маймун чечагига қарши янги вакцина ва дори воситалари синовдан ўтказилаётгани хабар қилинган эди.