Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Бишкеклик рэпер антифашист мавзуда қўшиқ куйлади - видео

Қўшиқ матнида 77 йил олдин рус, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва тожиклар биргаликда фашизмга қарши курашгани каби ҳозир ҳам Россия аскарлари курашётгани айтиб ўтилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Бишкеклик рэпер Медер Қодиров сургутлик ҳамкасби билан биргаликда Россиянинг Украинадаги операциясини қўллаб-қувватловчи антифашистик трекни ёзди.
Қўшиқ матнида 77 йил олдин рус, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва тожиклар биргаликда фашизмга қарши курашгани каби ҳозир ҳам Россия аскарлари курашётгани айтиб ўтилган.
"Қирғизистонлик биз учун вазиятни тушуниш қийин, чунки тарғибот қандай кетаётганини ва қандай ахборот тўлқини кетаётганини ўзингиз биласиз. Огоҳ бўлиш, ҳушёр ўйлаш қийин, бундай ахборот шовқинида бизга ўхшаганларни тўғри векторда фикрлаш учун йўналтириш керак"
Бишкекда кўпчиллик рус тилида гапиради, русофобиядан азият чекмайди, лекин Россия махсус операцияси борасида ахборот уруши Қирғизистонда ҳам давом этмоқда. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.