Берлинда автомобиль одамларни босиб кетди

Бахтсиз ҳодиса Шарлоттенбург туманидаги Брейтшайдплац майдони яқинида содир бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Берлинда автомобилнинг тротуарга чиқиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса Шарлоттенбург туманидаги Брейтшайдплац майдони яқинида содир бўлган. Воқеа жойида 60 нафар ўт ўчирувчидан иборат ўт ўчириш бригадаси навбатчилик қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши жароҳатланган. Полиция ҳайдовчи ҳибсга олинганини маълум қилди. У асли келиб чиқиши арман бўлган 29 ёшли Германия фуқароси.
Ҳозир у сўроқ қилинмоқда.