Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу асирга тушган украиналик ҳарбийлар сонини очиқлади

Россиянинг махсус операцияси давомида таслим бўлган украиналик ҳарбийлар сони 6,4 мингдан ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Асирга тушган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 6,4 мингдан ошди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Беш кун ичида 126 нафар Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари таслим бўлди. Уларнинг умумий сони 6489 кишини ташкил этмоқда”, - деди Шойгу селектор йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, май охирида "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин Украина жангарилари ва ҳарбийлари таслим бўлган эди.
Россия махсус ҳарбий операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.