ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 7 июнь куни иккита тадбиркорлик субъектида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хабар қилди.
Шаҳарнинг "Фаровонлик" маҳалласида жойлашган "Verbarim" ва "Бахт" МЧЖлари биносида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар соат 14:00 да келиб тушган. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган.
Таъкидланишича, соат 16:20 да бартараф этилган. Ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 200 квадрат/метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Ҳозир ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.