Шифокор-парҳезшунос, нутрициолог Евгений Арзамасцев қайси касалликларда чой истеъмол қилмаслик кераклигини айтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, гипертония (юқори қон босими), подагра (моддалар алмашинуви сабаб бўғимлар, масалан бармоқлар, қўл-оёқларнинг зирқираб оғриши), уйқусизлик, ўткир ошқозон касалликларида чой истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
“Қанча кўп чой баргларини солсак, шунчалик кўп пуринлар ичимликка киради. Яъни подагра билан оғриган одамлар чойни умуман ёки яхши дамланмаганини истеъмол қилиши керак. Чой юқори қон босимида ҳам жуда хавфли. Чунки, унинг таркибида қон босимини кескин ошириб юборувчи кофеин моддаси бор”, - дейди у.
Уйқусизлик ва ошқозон-ичак касалликларида ҳам чой мумкин эмас. Ичимлик ошқозон касаллигини кучайтириши мумкин.
Парҳезшуноснинг айтишича, агар ушбу касалликлар бўлса, чой истеъмол қилмасликни шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Шифокор ёш, организмнинг индивидуал хусусиятлари ва касаллик характерига қараб кўрсатма беради.