Европаликлар аллақачондан бери “латиш қоришма”сини оляпти. Энди америкалик компаниялар айланиб ўтиш йўлларини қидирмоқда. Трейдерлар “етказиб беришни сақлаш учун” углеводородларни қаерда ишлаб чиқарилганини яширишмоқда. Давлат ишлаб чиқарувчилари эса “санкциялардан бир қадам олдинда”. Қандай қилиб “тақиқланган” ресурслар Ғарбга етиб боряпти - батафсил РИА Новости материалида.
Иш схемалари
АҚШда апрель ойидан буён углеводородлар импортига тақиқ амалда. Бироқ, май ойида Нью-Йорк ва Нью-Жерси портларига Россия нефти ортилган дея гумон қилинаётган танкерлар етиб келган.
The Wall Street Journal нинг ёзишича, етказиб берувчилар ва қайта ишлаб чиқарувчилар унинг қаерники эканлигини яширишмоқда, аммо дунё бозорига етказяпти. Масалан, шундай қилиб Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларига қисман Россия хомашёсидан тайёрланган ёқилғи воситалари етиб келган.
Ёқилғи АҚШга Сувайш канали ва Атлантика орқали Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларидан келган. Юк ташувчи ҳужжатлар ва Refinitiv таҳлилий компания маълумотлари ҳамда Хельсинки энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилига кўра, бу компаниялар- Россия углеводородларининг асосий харидорлари ҳисобланади.
Бундай айланма йўллар билан ёқилғи Европага ҳам етиб бормоқда. Масалан, апрель ойида Bloomberg Европа компаниялари қандай қилиб чекловларни енгиб ўтишаётгани ҳақида хабар қилган эди: трейдерлар рус нефтининг таркиби 50%дан кам бўлган нефтни “Латвия қоришмаси” дея сотишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Shell буни санкцияларнинг бузилиши деб ҳисобламайди.
Ҳиндистон кўп фойда кўрди
Энди эса “Ҳиндистон-Россия” нефти ҳам пайдо бўлди. Апрел ойида Осиё илк маротаба Европани Россиядан углеводородлар сотиб олиш бўйича ортда қолдирди. Айниқса, Ҳиндистон жуда кўп олди: февраль ойида қарийб 62,5 миллион баррель, яъни ўтган йилнинг айнан шу вақтидан уч баробарга кўп.
Шунга қарамай, баҳор бошлангандан буён Ҳиндистондан Европага нефть маҳсулотларини етказиб бериш 30 % га ошган, АҚШга эса – 43%
Шундай қилиб, Россиядан диконтли хомашё олиб (ҳозир бу тахминан 20 фоизни ташкил этади, бир баррел Urals 89-92 доллардан сотилади) Ҳиндистон қайта сотишдан ёмон фойда қилмаяпти.
“Ҳиндистон ресурсларининг асосий харидорлари –нефтни қайта ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар (давлат ишлаб чиқарувчилар асосан йиллик шартномаларга кўра сотиб олишади). NDTV телеканалининг таъкидлашича, ғарблик компаниялар Россия нефтларидан воз кечётган бир пайтда ҳиндистонлик нефтни қайта ишлаб чиқарувчилар, масалан Reliance Industries ва Nayara Energy- бу йили энг йирик импортерларга айланишган”.
Қайта ишлаб чиқарувчилар ички савдо–сотиқнинг қисқариши ва ёқилғи экспортининг, жумладан, Европада агрессив тарзда ўсиш уларга катта фойда келтираётганини яширишмаган. “Бир баррель учун 30 доллардан ортиқ рентабелликка эришяпмиз”,- дея завод вакилининг сўзларини келтиради телеканал.
Раво кўришимиз мумкин
Аслида осиёликлар вазиятдан фойдаланиб қолишди: арзон нархларда нефть сотиб олиб захира йиғишди ва фойдали тарзда қайта сотишди. Бироқ Россия бу ерда ҳам ҳеч нимани йўқотаётгани йўқ. Нефтни сотиш керак, бўлмаса, қазиб олишни камайтиришга тўғри келади. Қудуқларни қайта ишга тушириш билан музлатиш эса жуда кўп харажатларга олиб келади.
Бундан ташқари, рекорд котировкалар фонида энергия экспортидан тушумлар бир ярим баробар ўсди. Апрель ойида нефть ва газ 1,8 триллион рубль (март ойида 1,2). Шундай қилиб январь-апрель ойларида федерал бюджетга 2022 йил учун режалаштирилган 9,5 триллион рублнинг ярми аллақачон тушди.
“Нархлар ҳозир шу қадар баландки, биз ундан чегирмалар беришимиз ва “айланма усуллардан” ҳам фойдаланишимиз мумкин. Бундан ташқари, нарх фақат ўсади. Буларнинг биринчи сабаби танкерларнинг етишмаслигида. Энди Ғарб қаердан нефть сотиб олади? Фақат Лотин Америкаси, Африка ва Яқин Шарқ қолди. Аммо у ерлардан нефтни денгиз бўйлаб танкерларда етказилади. Ҳозир кема ижараси ставкалари 50%га ошиб, сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етди”,- дейди саноат соҳаси бўйича мустақил эксперт Леонид Хазанов.
“Россия изи”
Бироқ, баъзи кузатувчилар Ҳиндистон таъминотининг хатарда эканлигига ҳам эътибор беришмоқда. Дели жуда кўплаб нефть маҳсулотларини, жумладан бензин ҳам экспорт қилади. Бироқ Ҳиндистоннинг The Economic Times нашрининг таъкидлашича, Австралия, АҚШ ва Европа Россиядан ёқилғи сотиб олишга тақиқлар қўяр экан, бошқа мамлакатларнинг рус нефтидан тайёрланган нефть маҳсулотлари ҳам санкцияларга дучор бўлиши мумкин.
Ҳеч бўлмаганда ғарб мамлакатлари ҳиндистонлик эскпортерлардан хомашёнинг келиб чиқиши ҳақида батафсил маълумот талаб қилиши мумкин. Бироқ, экспертлар “Россиянинг изини топиш” ниҳоятда қийин дейишмоқда.
“Ҳужжатларни ҳам шундай тайёрлаш мумкинки, ундан ҳеч нимани аниқлаштириш мумкин бўлмайди. Энг оддий йўл: Россия ESPO сини танкерларга қуямиз, шундоқ ҳам Яқин Шарқ нефти бўлган Ҳиндистон кемаларига олиб борамиз. 70% Саудия Арабистони нефтидан, Россия нефтидан-30%. Ва мана шу аралашмани Ҳиндистонга жўнатамиз. Қўлингиздан келса, текшириб кўринг”, - дейди Хазанов.
Яна бошқа бир масала: Европа бир кечадаёқ бошқа минтақа углеводородларига ўта олмаяпти- бу учун нефтни қайта ишлаш заводини қайта қуриш зарур. Бунга эса икки йилдан тўрт йилгача вақт кетади. Бу вақт мобайнида эса шунақанги жиддий энергия танқислиги юзага келиши мумкинки, ЕИ иқтисодиёти бундан бутунлай вайрон бўлади. Шунинг учун ҳам европаликлар бу аралашмаларнинг нима эканлиги ва қаердан келганига кўз юмиши керак бўлади. Бундан ташқари, Россиядан нефть маҳсулотларини етказишни кўпайтириш эҳтимоли бор.
Кўпроғини хоҳлаб қолишди
Ҳозирги вақтда эса ЕИ Россия нефтига тақиқни эълон қилишда давом этмоқда ва йил охиригача импортнинг деярли 90%дан воз кечишни кутишмоқда. Бунинг фонида эса АҚШ президенти Жо Байден кутилмаган баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россия хомашёсини бозор нархидан паст суммада сотиб олишни муҳокама қилмоқда.
“Сизда Европа Россия нефтини харид қилишни янада чеклаш тўғрисида қарор қабул қилаётган вақтда муаммо пайдо бўлди. Нима қилиш мумкинлиги ҳақида фикр юритиляпти, ҳатто нефть сотиб олиш ҳам мумкин, лекин арзонлаштирилган нархда”, - дейди у.
Кремлда бунга аллақачон жавоб беришди: бунга ишониб бўлмайди. “Гап шундаки, у ерда логистика муаммолари ҳамон давом этмоқда. Бу эса дунё энергетика бозорининг беқарорлашишиша сабаб бўлади. Бироқ, албатта Россия ўз зарарига ҳеч нарса сотмайди. Агар қаердадир талаб камайса, яна қаердадир у ортади. Оқимларнинг йўналиши ўзгариб боряпти”, - дейди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
Европанинг яна қаердандир нефть топишига Швейцариянинг иқтисод вазири Ги Пармален шубҳа билдирган. Унинг Blick нашрига берган интервьюсида тан олишича, Россияга қарши санкциялар Украинадаги махсус операцияни тез тўхтатиш мақсадида қўлланилган, бироқ, натижалардан ҳамон дарак йўқ. Шу билан бирга сиёсатчи янги чекловлар сабаб яна бир энергия таъминотида нархлар ошишини прогноз қилган. Унинг айтишича, албатта Европа таъминотларнинг бошқа манбаларини қидиряпти, аммо айни пайтда ҳеч кимнинг бунга тайёр ечими йўқ.