ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Паҳлавон Маҳмуд номидаги II халқаро баҳодирлар турнирининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Хива шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларида 14 та давлатнинг 16 нафар полвони асосий соврин учун куч синашди.
Улар 2 кун давомида миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, поезд локомотивини 20 метрга тортиш каби шартларни бажаришди.
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари:
1. Ризо Қитосий (Эрон)
2. Ронго Кин (Янги Зеландия)
3. Пётр Мартиненко (Россия)
Турнирнинг 1-ўрин ғолибига 5 минг 2- ўринга 3 минг ва 3- ўринга минг доллар пул мукофотлари топширилди.
Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги