ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Украина қўшинлари Мариуполь денгиз порти омборларида сақланаётган тонналаб буғдойни ёқиб юборишди, деб хабар қилмоқда Донецк Халқ республикаси ҳукумати раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин.
РИА Новости мухбири Мариуполь шаҳар портига ташриф буюриб у ерда сақланаётган катта миқдордаги буғдойнинг яроқсиз ҳолга келтирилганининг гувоҳи бўлди.
"Мариуполь порти ҳудудида катта миқдордаги дон сақланаётган эди, бу ҳам маккажўхори донаси, ҳам буғдой. Ҳозирги дамда ҳиди ва ташқи кўринишига кўра, унинг аксарияти фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилган. Душман портдан чекиаётган вақтида дон омборларига ўт қўйган. Мақсад ушбу дон маҳсулотлари Донецк Халқ Республикаси қўлига тушмаслиги ва ундан ҳеч қандай услубда фойдалана олмаслиги учун. Ёнғинни бир неча кун давомида ўчиришга ҳаракат қилишди, лекин фойда бўлмади, - деди Гагин.
- Энди ундан ҳатто чорва озуқаси учун ҳам фойдаланишнинг иложи йўқ", - дейди ДХР ҳукумати раҳбари маслаҳатчиси.
Журналистлар суратга олган кадрларга кўра, айрим темир омбор деворлари вайрон бўлган, ерда уюм-уюм куйган дон, ҳавода куйиш ва чириш ҳиди бор.
elevatorist.com саҳифасида келтирилшига кўра, ушбу омборхона тўлиқ юкланганда 57000 тонна дон маҳсулотларини сиғдира олади.
Маълумот учун, БМТ ушбу йилда ғалла тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози таҳдидини ҳақида қайта-қайта огоҳлантирган эди. Ғарб давлатлари бунда дарҳол Россияни айблашга шошилишди. Гўёки Россия Украина донини жаҳон бозорларига етказиб беришга тўсқинлиқ қилаётган эмиш. Москва бундай баёнотларни қатъиян рад этиб, Россия томонидан дон экспортига ҳеч қандай тўсиқ йўқилигини таъкидлашди. Шу билан бирга, Киев томони донни экспорт қилиш учун кўплаб тўсиқларни яратдилар: ҳарбий операция бошланган вақтда Украина қўшинлари Қора денгизни миналаштиришди, кейинчалик, миналар тросдан узилиб денгизга эркин сузишга чиқиб кетди ва ҳозирги замонда Қора денгиздаги ҳар қандай кемага хавф солмоқда. Уларнинг камида ииктаси Туркия қирғоқлари яқинида топиб зарарсизлантирилган эди. Украина Одесса портидан хорижий кемалар чиқишига тўсқинлик қилишининг яна бир сабаби - Киев хорижий кемалар чиқиб кетганидан сўнг Россия у ерга зарба беришидан қўрқади.