Тошкентдаги Пушкин музейида нималар бор - фото, видео

Музейнинг стендида Пушкин ҳаётининг маълум бир босқичи: шоирнинг туғилиши, ўқиши, сургун қилиниши, ижоди ва вафоти ҳақида ҳикоя қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тошкентдаги 10-мактабда Александр Сергеевич Пушкин номидаги музей бор. Бу музей Марказий Осиёдаги ягона мактаб музейи эканлиги билан ажралиб туради.
У буюк рус шоири таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан яратилган. Музейнинг яратилишига собиқ мактаб ўқитувчилари Светлана Элчебекова ва Борис Панин асос солган.
Бу ерда китоблар, портретлар, ўша даврдаги уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўп нарсаларни кўришингиз мумкин. Бу ҳажмдаги материалларни йиғишда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва мактаб маъмурияти ёрдам берди.
Ҳар бир музей стендида Пушкин ҳаётининг маълум бир босқичи: шоирнинг туғилиши, ўқиши, сургун қилиниши, ижоди ва вафоти ҳақида ҳикоя қилинади.
Барча мактабларнинг болалари бу эрга экскурцияларга келишади, музейда қизиқарли мусобақалар ўтказилади. Музей қандай кўринишга эга ва унда яна нимани кўришингиз мумкин - бизнинг видеомизга қаранг.
1 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
2 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
3 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
4 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
5 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
6 / 6
Это единственный школьный музей поэта в Центральной Азии. Создавали его учителя вместе с учениками.
Маълумот учун, буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин 1799 йилнинг 6 июнь куни туғилган. А.С. Пушкин - рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси ҳисобланади.
1998 йилда, А.С. Пушкин таваллудининг 200 йиллиги арафасида, Россия президентининг фармони билан 6 июнь - Пушкин куни, байрами деб белигиланган. Ундан олдин, совет даврида ушбу кун "шеърият куни" сифатида байрам қилинган.