Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда

Москва-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 25 тадан 39 тагача кўпайтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия авиация органлари Москва-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сонини кўпайтиришга келишиб олишди. Бу ҳақда Росавиация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги авиация алоқасини ривожлантириш мақсадида Москва-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 25 тадан 39 тагача кўпайтирилади.
Россия томонидан парвозларни "Аэрофлот", "Сибирь" ва "ЮТэйр, Ўзбекистон томонидан эса "Uzbekistan Airways" ва "Qanot Sharq" авиакомпаниялари амалга оширишади.
“Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам парвозларнинг кўпайиши икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва Россия ва Ўзбекистон ўртасида йўловчиларни ташиш талабини қондиришга ижобий таъсир кўрсатади”, - дейилган хабарда.