Бу қизиқ

Шифокор соч тўкилишига сабаб бўладиган дориларни айтди

Шунингдек, асабийлашиш ва сурункали касалликлар ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади.
Sputnik
Шифокор Александр Мясников “Россия 1 ” телеканали эфирларидан бирида соч тўкилишига сабаб бўлувчи дори-дармон воситаларини маълум қилди.
Унинг айтишича, тахминан 20% соч тўкилиши тепакалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Юқори қон босими, томир тортиши ва ошқозон касалликларига қарши воситалар ва антибиотиклар соч тўкилишига олиб келади.
“Қандай дориларни қабул қилаётганингизни қаттиқ назорат қилишингиз керак. Соч тўкилишига қарши витаминларда аслида сизга керак бўлмаган моддалар бўлиши мумкин”, - дейди Мясников.
Шифокорнинг айтишича, темир, оқсил моддаларининг етишмаслиги, камқонлик сабаб асосан аёлларда соч кўп тўкилади. Шунингдек инфекцияли, сурункали, ошқозон ости бези касалликлари ва асабийлашишда ҳам сочлар мунтазам тўкилиши мумкин.