Россиялик олимлар саратонга қарши зарари кам дори ўйлаб топишди

Олимларнинг фикрича, препарат организмдаги соғлом ҳужайралар учун заҳарли бўлмайди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 6 июнь – Sputnik. Москва электрон техника миллий изланишлар университети - НИУ МИЭТ ўпка саратонига қарши янги самарали дори ўйлаб топишди. Польшалик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган дори органик мажмуага асосланган.
Ундан фойдаланиш тартиби оддий ҳамда саратонга қарши аксарият дорилардан фарқли ўлароқ соғлом ҳужайраларга кам зарар етказади, деб ёзади “РИА Новости” Халқаро Молекуляр фанлар журналига таяниб.
Россиялик ва полшалик тадқиқотчилар юқори антитумор фаолликка эга истиқболли бирикмани синтез қилишди. Уларнинг фикрича, ушбу модда асосида ўпка саратонига қарши курашадиган, соғлом ҳужайралар учун заҳарли бўлмаган янги самарали дори яратиш мумкин.
"Ишлаб чиқиш органик лиганд молекулаларига асосланган бўлиб, уларнинг фаол қисми мис, рух ва кадмий каби металл комплексларидир. Биз кумуш нанозаррачаларини жисмоний ётқизиш орқали уларнинг хусусиятларини оширдик. Таҳлил шуни кўрсатдики, кадмий билан комплекслар ўсимтага қарши энг юқори фаолликни намойиш этади " - деди НИУ МИЭТ доценти Сергей Дубков.
МИЭТда ишлаб чиқилган технология бўйича комплекс таркибига кирувчи кумуш нанозаррачалар препаратнинг мембранага кириб боришига ва саратон ҳужайраларининг ички қисмларида тўпланиб, уларни ичкаридан йўқ қилишга ёрдам беради.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар таклиф қилаётган комплекс асосидаги восита "ақлли" етказиб бериш технологиялари ёрдамида саратон ҳужайраларига етиб боради.
“Тадқиқотлар кумуш нанозаррачалар комплекснинг ҳужайранинг деярли барча элементлари, жумладан, митохондрия, ядро ва эндоплазматик тўрга нисбатан таъсирининг кучайишига олиб келишини кўрсатди”, — дея қўшимча қилди Дубков.
Айни пайтда бир гуруҳ олимлар янги препаратнинг ўсмага қарши хусусиятларини ошириш бўйича кейинги тадқиқотлар устида ишламоқда. Бу борадаги ишлар Таълим ва фан вазирлигининг “Устувор вазифа – 2030” Давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўпка саратони дунёда тарқалиши бўйича, кўкрак саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. Ўпка саратони эркаклар орасида энг кўп учрайди. Саратон касаллигининг тахминан 80-90% чекиш билан боғлиқ.
Сисплатин асосидаги дорилар (кимётерапияда қўлланиладиган дори) энди саратон касаллигини даволаш учун ишлатилади. Улар саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштириши ва тўхтатиши мумкин. Шунингдек, ушбу дорилар соғлом ҳужайраларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса тананинг умумий ҳолатига салбий таъсир қилади.