Қозоғистонда ўтказилган референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, қозоғистонликларнинг 77,18 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллаб-қувватлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум бўлиб ўтди.
Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган республика фуқароларининг умумий сони 11 734 642 кишини ташкил этди. Шулардан 7 986 293 нафари референдумда овоз берган. Яъни сайловчиларнинг 68,06 фоизи ўз овозини берган.
Мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотлари:
Ёқлаб овоз берганлар – 77,18 фоиз
Қарши овоз берганлар – 18,66 фоиз.
Қозоғистонликлар Конституциянинг 33 та моддасига киритилаётган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беришган.