Миллий антидопинг агентлигига янги раҳбар тайинланди

Абдушукур Содиқов Миллий антидопинг агентлиги бош директори бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Абдушукур Содиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Абдушукур Садиков
Содиқов 2018 йилдан бери МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори бўлиб ишлаб келаётган эди.
Шу вақтга қадар агентлик бош директори бўлган Нодиржон Турсунов ўз вазифасидан озод этилган.
Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади