ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 4 ёшли қизни Nexia-3 уриб кетишидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 31 май куни содир бўлган. 15 ёшли қиз 4 ёшли синглиси билан Кумушкент маҳалласидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Nexia-3 пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатни давом эттирган. Опаси синглисининг қўлидан ушлаб қолишга улгурмаган. Қизча югурганича ўтиб кетаман деб ўйлаган, бироқ катта тезликда келаётган машина қизчани уриб кетган.
Қоидабузар ҳайдовчи жабрланувчи ва унинг опасини шифохонага олиб борган, кейин эса ўзи кетиб қолган. Қизча оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ҳайдовчининг кимлиги аниқланган ва у қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.