Ўзбекистон U-23 Осиё кубогида Қатарни тор-мор этди – видео, фото

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарни 6:0 ҳисобида янчиб ташлади ва муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik.Футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг иккинчи босқичида ғалабага эришди.
Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қатарга қарши бўлиб ўтган баҳс 6:0 ҳисобида ўзбекистонлик спортчилар фойдасига ҳал бўлди.
Жасур Жалолиддинов 5-дақиқадаёқ ҳисоб очди. 20-дақиқада Хожимат Эркинов иккинчи голга муаллифлик қилди. Биринчи бўлим охирида Ҳусайн Норчаев ўз голи билан орадаги фарқни янада катталаштирди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон жамоаси ҳисобига яна учта гол ёзилди. 60-дақиқада Улуғбек Ҳошимов тўпни рақиб дарвозасига жойлади. Кейин қатарлик Юсуф Айман ҳимояланиш вақтида тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Захирадан майдонга тушган Русланбек Жиянов дарвозабонни доғда қолдириб, ҳисобни 6:0 га етказишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финалига йўл олди. Жамоа ўтган турда Туркманистондан устун келган эди.
Терма жамоа 7 июнь куни гуруҳ босқичининг 3-турида Эрон U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
1 / 14
2 / 14
3 / 14
4 / 14
5 / 14
6 / 14
7 / 14
8 / 14
9 / 14
10 / 14
11 / 14
12 / 14
13 / 14
14 / 14