ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ғарб 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Украина учрашувидан икки кун ўтиб Киевга Москва билан музокараларни давом эттиришни тақиқлаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ғарб Украинага музокаралар олиб боришга рухсат бермаяпти. Украина икки ой олдин бу масалани қандай ҳал этиш борасида таклифини илгари сурганди шекилли. Биз бу таклифларни асос қилиб олдик. Бир кун ўтиб (делегацияларнинг Истанбулдаги учрашувидан кейин – таҳр.) Ғарб украиналикларга бу жараённи давом эттиришни тақиқлаб қўйди”, - деди Лавров “Серб Республикаси радиоси ва телевидениеси” телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
Россия вазири шундан сўнг Украина томонининг позицияси жиддий ўзгарганини таъкидлади.
“Улар ўз позицияларини кучайтиришди, Бучада саҳналаштирилгани ойдек равшан бўлган провокация уюштирилди”, - деди у.
Лавров Украина аввало АҚШ ва Буюк Британиянинг қўғирчоғига айлангани қўшимча қилди.