Тошкентда ислом ва православ дин уламолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди - фото

Тошкентда ислом ва православ дин уламолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкентда ислом ва православ дин уламолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тошкент ва Ўзбекистон епархиясининг маънавият марказида динларининг замонавий жамият ҳаётини уйғунлаштиришдаги ўрни муҳокама қилинди. Унда Россия ва Ўзбекистон дин арбоблари, илмий жамоатчилик вакиллари, экспертлар иштирок этди.
МДҲ давлатларида динлараро мулоқотни такомиллаштириш, Россия ва Ўзбекистонда давлат ва диний бирлашмалар ўртасидаги мулоқот, замонавий дунёда виждон эркинлиги ва диний муросасизлик хусусида сўз юритилди.
Диний фобия, диний экстремизм ва террорчиликнинг олдини олиш, бағрикенглик мавзуларига тўхталиб ўтилди.
Тадбирда Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раиси, муфтий Албир Крганов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим ҳазрат Иномов иштирок этди.