ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Балх вилоятининг Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан бундан аввалроқ етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди “Дунё” АА.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлади.
Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.