Ўзбек сўмининг расмий рамзи эълон қилинди - фото

Марказий банк ўзбек сўмининг расмий рамзини эълон қилди.
Sputnik
Марказий банк миллий валюта — сўм рамзини ишлаб чиқиш бўйича икки босқичда ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди.
Подведены итоги Конкурса по разработке символа национальной валюты "Символ сума"
Саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди:
Дастлабки саралаш – ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш.
Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.
Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар эса танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.