Туркия Украина буғдойини жаҳон бозорига етказиб бериш йўлларини изламоқда

Россия, Туркия, Украина ва БМТ Украина портларида қолган донни хавфсиз олиб чиқиш бўйича режа тузди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Россия, Туркия, Украина ва БМТ Украина портларидан дон маҳсулотларни олиб чиқиш учун хавфсиз йўлак очиш режасини тузмоқда. Бу ҳақда РИА Новости “Анадолу” агентлигига асосан хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия Украинадан ғалланинг жаҳон бозорларига хавфсиз етказиб берилишини таъминлаш механизмини шакллантириш мақсадида, маълум вақтдан бери дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Туркия Россия Федерацияси, Украина ва БМТ вакиллари иштирокида олиб борилган музокаралар натижасида “дон йўлаги”нинг функционаллигини таъминлаш бўйича йўл харитаси тайёрланган.
ОАВ хабарига кўра, яқин кунларда Истанбулда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ва БМТнинг йиғилиши бўлиб ўтади, унда Украина портларидан ғаллани экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинади.
Тўрт томонлама форматда ўтказилаётган учрашувда, кемалар ҳаракати йўналиши, суғурта, кема хавфсизлик, портларни миналардан тозалаш, шунингдек, мувофиқлаштириш маркази таркиби каби масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Нашрга кўра, Истанбулда мувофиқлаштириш марказининг ишга туширилиши Украина портларидан жаҳон бозорларига 20 миллион тонна донни экспорт қилиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта G7 давлатлари Россия Украинанинг қишлоқ хўжалиги экспортига тўсқинлик қилаётганини ва жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархлар ошиб бораётганида айблаган эдилар. Москва бу айбловларни рад этди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Украина расмийларининг ўзлари портлардан чиқиш йўлларини миналаштирган ва кемаларни чиқиб кетишга қўйиб юбормаяпти. Лавровнинг таъкидлашича, Россия бир неча бор тинлик коридорлари орқали керакли товарлар юкланган кемаларни олиб чиқишни таклиф қилган. Бироқ Киевдагилар ҳамкорлик қилишни истамайди, уларнинг “ғарбий хўжайинлари” эса бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти.
Одесса денгиз порти собиқ ходимининг “РИА Новости”га айтишича, Украина, мамлакатда ғалла тақчиллиги таҳдидига қарамай, Европа Иттифоқи босими остида ўз буғдой захираларини экспорт қилмоқда.