Бу қизиқ

Эрталабки энг зарарли уч одат

Тонгни қаҳва ёки сок ичиш, фаол жисмоний машқлар билан бошлаш организм учун зарарли бўлиши мумкин.
Sputnik
Кўпчилик тонгни қаҳва, турли шарбатлар истеъмол қилиш ёки фаол жисмоний машқлардан бошлайди. Аммо уйғонгандан дарҳол бу ишларни бажариш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
Шифокор ва бошловчи Мириам Стоппард эрталабки зарарли одатлар ҳақида сўзлаб берди.
Мутахассис тонгда уйғонгандан дарҳол жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг зарарлари ҳақида огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, тонгда, организм тўлиқ уйғонмаган маҳал сувсизланган бўлади ва бундан тана нотўғри чўзилиши мумкин.
“Эрталабки машқлар вақтида эҳтиётсиз ҳаракатлар ҳатто умуртқалар силжишига олиб келиши мумкин”, - дейди мутахассис The Mirror нашрига.
Шифокор шунингдек, тонгда ичиш зарарли бўлган ичимликлар ҳақида ҳам огоҳлантирди.
Масалан, эрта тонгдан ичилган цитрусли шарбатлар организмга жуда ёмон таъсир қилади. Чунки бундай шарбатлар қонда шакар миқдорини кескин оширади ва ҳазм қилиш жараёнини қийинлаштиради.
Бунинг сабаби шундаки, уйқудан сўнг инсулин ажралиб чиқиши одатдагидек жараёнда кечмайди.
Қаҳва ҳам цитрусли шарбат каби таъсир қилади. Қаҳвани оч қоринга истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки у ҳам қонда шакар миқдорини оширади.
“Бу ичимликларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб нонушта қилиш керак”, - дейди шифокор.