Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги эпопеяси бир неча ойдан бери давом этмоқда ва ҳамон унинг якуни кўринмайди. Уни мантиққа тўғри деб аташ мумкин эмас, чунки Хельсинки ва Стокгольмнинг альянсга қўшилиш ҳақидаги қарорлари, бир томондан қараганда умуман соғ ақлга зид.
Бу айниқса блокнинг кенгайишига қарши чиқаётган Туркия билан бўлаётган диалогларда аниқроқ кўзга ташланяпти. Скандинавия мамлакатлари пойтахтидан фарқли ўлароқ Анқарада тарихнинг тектоник плиталари ҳаракатларини жуда сезгирлик билан илғаб қолди. Ва бу вазиятдан асосий манфаатдор бўлган АҚШ билан турли йўлларда: бу сафар Суриядаги курдларга операция учун қирувчи самолетлар етказиб бериш орқали савдолашиб ўз мустақиллиги ва уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўша демократик дунё Туркиянинг Ироқдаги худди шундай ҳаракатларига эътибор бермасликни афзал кўрган эди. Гап эса Вашингтоннинг минтақадаги ягона иттифоқдоши ҳақида кетмоқда. Сешанба куни бошланган операция ҳақида май ойининг охирида хабар беришди. Бу учун Давлат департаменти Туркияга танбеҳ беришга ҳам улгурди. Аммо ҳаммага маълум бўлганидек, ит ҳуради - карвон ўтаверади.
Ўтган йиллар давомида дунёда давом этган ва сўнгги бир неча ой ичида қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар мамлакатлардан оператив эркинликни талаб қилишини Туркия яхши англайди. Албатта, агар ўша мамлакатлар, халқаро муносабатларнинг кўз ўнгимизда шаклланаётган янги тизимида ҳеч нарсадан маҳрум бўлишни истамасалар.
Швеция ва Финляндия эса аксинча, Россия чегараларида демократия “сарбони” бўлишни истаб қолди ва ўзини Шимолий Атлантика биродарлиги ва АҚШ олдида вассал мажбуриятлари билан боғламоқчи.
Барибир, хавфсизлик нуқтаи назаридан минимум ҳеч нарсага эришмайди, максимум бўлса эса – уларда ниманидир йўқотиб қўйиш хавфи бор. Москва улар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаётган эди. Энди эса Россияга нисбатан нейтрал муносабатлардан кечиб унинг душмани бўлган альянснинг аъзоси бўлмоқчилар. Бироқ, улар авваллари ҳам НАТОнинг машғулотларида иштирок этишган. Демак, нейтралитети ҳам шартли эди.
Бундай вазиятда ҳар қандай нормал одам эҳтимол бу унга ҳеч бўлмаганда иқтисодий томондан қандайдир фойда келтиришини ўйлаб кўриши керак эди. Бироқ, афтидан скандинавия мамлакатлари ҳукуматида бундай кадрларга эҳтиёж юқори. Агар Финляндия илгари ЯИМнинг икки фоизини мудофаа учун сарфлаган бўлса (АҚШ ўз иттифоқчиларидан шуни талаб қилади), Швециянинг эса бу учун анча пул сарфлашига тўғри келади. Ўтган йили у ерда ЯИМнинг атиги 1,3 фоизи ҳарбий эҳтиёжлар учун сарфланган. Демак, бу модда учун ҳаражатларни бир ярим баробарга оширишга тўғри келади. Аммо бундай талаблар СССР парчаланганидан сўнг, альянснинг ҳарбий бюджети аста-секин қисқаргандан кейин нисбатан бўшашган йиллар мероси. Энди эса “Россия таҳдиди” баҳонасида Вашингтон ўз иттифоқчиларини каттароқ маблағлар сарфлашга осонгина мажбур қилади.
Инқирозлар фонида бундай харажатлар мамлакатлар бюджетига катта зарба бўлади, ўз навбатига аҳолига ҳам. Бироқ халқнинг альянсга қўшилиш ҳақидаги фикрлари ҳеч кимни қизиқтирмайди. Апрель ойининг охиридаёқ Швеция ТИВ раҳбари Анн Линде ўз ватандошларини ҳеч қандай референдум бўлмаслигини айтиб меҳрибонларча огоҳлантирган эди. Айтишларича, бу муҳим масала оддий шведлар билиши мумкин бўлмаган махфий маълумотларни ўз ичига олар эмиш.
Стокгольм ва Хельсинки учун блок таркибига ўтиш қийинчиликлар эвазига шубҳали фойда келтирса, Вашингтон бундан Арктикада ўз позициясини мустаҳкамлаб олади. Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилгандан кейин Россия Арктика кенгашининг альянсга кирмаган ягона яъзоси бўлиб қолади.
Арктика катта эҳтимол билан XXI асрдаги тўқнашувларнинг асосий майдонига айланади. Ва масала нафақат тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдид эмас, балки иқтисодий таҳдид ҳақида. Москвага қарши санкцияларнинг нефть етказиб беришни қисман чеклашни назарда тутувчи олтинчи пакети аллақачон рекордлари янгилаётган ёқилғи нархини пасайтиришга ёрдам бера олмайди. Шу нуқтаи назардан, Америка президенти Жо Байденнинг баёноти жуда муҳим кўринади.
Унда санкциялар қабул қилинганининг эртаси куни президент Ғарб аслида Россия нефтини сотиб олишга тайёрлигини, аммо бозордан паст нархда (ва, эҳтимол, ушбу олтита пакетга қараганда анча юқори)олишини тан олган эди.
Қора олтин нархининг ошиши Арктика захираларини янада жозибадор қилади ва уларни ўзлаштириш эса янада фойдали бўлади. Шу билан бирга нархларнинг ошиши яна бир нарсага ишонтирмоқдаки, экологлар, сиёсатчилар ва таниқли шахслар айтган ўша яшил иқтисодиётга ўтиш аслида жуда шошқалоқликда айтилган бўлиб чиқди.
Минтақанинг аҳамияти логистика билан боғлиқ муаммолар нуқтаи-назаридан янги рангларда жилоланади. Иқлим ўзгаришлари сабаб Арктикада юк ташиш янада қулайроқ бўлади, шунинг учун Шимолий денгиз йўли жаҳон савдосининг энг муҳим томирларидан бирига айланиш салоҳиятига эга бўлади.
Бу Сувайш канали ёки Яхши Умид бурни атрофидаги йўналишларнинг деярли ярмига тенг. Арктикадан ташқари Осиё давлатлари, биринчи навбатда Хитой ва Ҳиндистон ҳам унинг ривожланишидан манфаатдор. Шу билан бирга Россия Шимолий денгиз йўлидан тарихдан ўзига тегишли бўлган йўналишни кўради. Ғарб эса миллий юрисдикциядан чиқиб кетишини талаб қилмоқда.
Бироқ, Арктиканинг ресурс базаси ва унинг транспорт имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳозирда, 2020 йилларда, аниқ бўла бошлаган, Россия ва Ғарбнинг карама-қаршилиги сабаби. Ўзаро даъволарнинг кучайиши шароитида шимол қарама-қаршилик учун тўлақонли майдонга айланмоқда. Шунинг учун бу йўналишда ўз позицияларини кучайтириш учун АҚШ катта пул тўлашга тайёр.