ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1 720 423 нафарга етди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Аниқлик киритилишича, уларнинг 565 843 нафари шу йилда ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлган. Йил бошидан буён уларнинг 159,4 минг нафари жами 40,7 млрд сўм ижтимоий солиқ тўлаган.
Солиқ кодекси 408-модда 2-қисм кўра, фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
Бугунги кунда фуқаролар 70 га яқин фаолият тури билан ўзини ўзи банд қилиши мумкин.
Маълумот учун, ўзини ўзи банд қилган шахслар бепул рўйхатдан ўтади ва иш берувчига эга бўлмайди. Улар юридик шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун банкда ҳисобрақам очиши мумкин.