Самарқанддаги тўйда оммавий заҳарланиш содир бўлди

Жомбой туманидаги тўйга борган 19 киши оммавий заҳарланган. Шулардан 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида тўйда овқатдан заҳарланган фуқаролар юзасидан расмий маълумот берилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, Жомбой туманида яшовчи 19 фуқаро тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан заҳарланганликларини айтиб мурожаат қилишган.
“Шулардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли эканлиги сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда”, - дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ 200 нафаргача киши заҳарлангани ҳақида хабар қилган айрим телеканалларнинг маълумотларини рад этган. Бу хабарлар юзасидан ҳам текширув тайинланган.
Тошкент вилоятида қарийб 50 киши музқаймоқдан заҳарланди