ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари қўйилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг ўтган беш ойида 9929 нафар қизга Солиҳа ва 9567 нафар ўғил болага Муҳаммадали исми берилган.
Бундан ташқари, 2018 йилда чақалоқларга асосан Мустафо ва Солиҳа исмлари берилган. 2017 йилда эса чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина ва Азизбек бўлган.