Алишер Усмоновга алоқадор компания Тошкентда собиқ ҳукумат меҳмонхонасини сотиб олди

Алишер Усмоновга алоқадор компания - Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok МЧЖ собиқ ҳукумат меҳмонхонасини сотиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Алишер Усмоновга алоқадор компания собиқ ҳукумат меҳмонхонасини сотиб олди.
Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги меҳмонхона мажмуаси бўйича ўтказилган тендерда Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok МЧЖ ғолиб чиқди.
Torgoviy Dom Metalloinvest Vostok МЧЖ таъсисчиларидан бири Лебединский кон-қайта ишлаш комбинати ҳисобланади. У миллиардер Алишер Усмоновнинг USM холдингига кирувчи “Металлоинвест” тузилмаси таркибига киради.
Савдолар E-auksion электрон платформаси орқали амалга оширилди. Унда жами 5 нафар талабгор қатнашди.
Меҳмонхона мажмуасининг нархи - 78,75 млрд сўм.