Нега Европа мамлакатлари етакчилари Брюсселда режадан ташқари ЕИ саммитида йиғилди? Йиғилишдан мақсад махсус операция бошланганининг юз кунини асл маъноси номаълум бўлган Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети билан нишонлаш бўлган.
Агар Европа Украина тор-морини тўхтатишни истаганда, янги сакциялар қўлламаган (чунки бу барибир ёрдам бермайди), балки Киевга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб янги қуроллар етказиб берилмаслигини, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод мақомини кутиш керак эмаслигини ва Россия билан ярашишнинг йўлларини Украина ҳукуматининг ўзи топиши кераклигини очиқ-ойдин айтган бўларди.
Аслида Европа ушбу ишни 2014 йилнинг ўзидаёқ қилиш керак бўлганини тан олиши керак. Бундан ташқари, Россия ва Украина муносабатлари Европанинг ички иши эмас, умуман Европа Иттифоқининг бунга алоқаси йўқ. Бу ЕИ учун муталақо бегона иш. Яхшиси, бунга у аралашмагани ва рус ерлари ҳисобига ўзининг таъсир майдонини кўпайтирмагани маъқул. Ва албатта, Россия ютқазишига ҳам пул тикмаслиги керак эди.
Бироқ, ЕИ аниқ-равшан, кўриниб турган воқеаларни тан олишни истамайди. Шунинг учун ҳам санкциялар ўрасига тобора чуқурроқ киришга мажбур. Ҳа, айнан чуқурига. Агар санкциялар Россиянинг жанговар ҳаракатларини тўхтатишга имкон бермаса (ахир бу уларнинг расмий сабабику), тезкор ва керакли зарар етказа олмаса, унда Европа учун улардан қандай наф? Нима учун европаликлар инфляциядан азият чекишлари керак? Ахир яқинда Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек айтганидек, санкцияларни келишиб олишдаги муаммолар ягона эмас:
Россиянинг Украинага нисбатан тажовузи бошлангандан сўнг, биз агар Европа бирлашса нима бўлишини кўрдик. Саммит олдидан умид қиламизки, бундан кейинроқ ҳам шундай бўлади. Аммо, ҳозир бу бирдамликка путур етказила бошлади.
ЕИ Россия нефти импортига тақиқ қўйиш борасида бирдам эмас: бир нечта мамлакатлар, биринчи навбатда Венгрия ўз келишувини кўп миллиардлик компенсация эвазигагина бериши мумкинлигини талаб қилмоқда. Натижада санкцияларнинг янги пакетида минимум қувурдан ўтказиладиган нефть учун тақиқ қўйилмаслиги мумкин. Бироқ, Европа Венгрияга компенсация тўлаб берган ва Россия нефтидан бутунлай воз кечган тақдирда ҳам, нимага эриша олади? Нарх-наволарнинг ўсишидан ташқари, албатта.
Украинадаги махсус операция тугамайди. Балки, янги санкциялардан сўнг европаликлар ўзларини анча хавфсиз ва ҳимояланган ҳис қилиб қолар. Россиядан қарамликнинг камлиги уларга эртанги кун учун кўпроқ ишонч берадими? Москванинг Болтиқбўйи ва Польшага ҳужумининг олдини олиб қўядими? Ахир бундай режалар ҳақида Польша раҳбарлари айтяптику. Яъни, Россия НАТОга қарши уруш эълон қилмоқчи- ва европаликлар бу сафсатага ишонадими? Ва санкция қўллашни қўллаб – қувватлайдими?
Ҳозирча, ҳа, шундай. “Демократиялар альянси” жамғармаси (беш йил аввал НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен томонидан тузилган) ўтказган ижтимоий сўровнома бунга исбот бўлиши мумкин. Натижаларни куни кеча The Guardian нашри “сўровномаларга кўра, Россияга қарши салбий қарашлар асосан ғарбий либерал демократик мамлакатлар билан чекланган” номли сарлавҳа остида эълон қилди.
Дарҳақиқат, сўровнома фақат Ғарбда ўтказилмаган. Ҳозирга қадар унга 52 та мамлакат қамраб олинган.
Европа аҳолисининг 55% Россия билан иқтисодий муносабатларни узишни ёқлаб чиққан.
Россияга қаршилан сони энг кўп бўлган давлат - Польша (87%) ва Украинанинг ўзида (80%) чиққани ажабланарли эмас. Бироқ, учинчи ўринда кутилмаганда - Португалия (79%). Бу ҳолатда нафақат Россияга қарши пропаганда, балки мамлакатимиз билан бўлган алоқаларнинг камлиги, шунингдек энергетика борасида муносабатларнинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказган.
Тўртинчи ўрин - Швеция (77%) ва бу тушунарли. Бироқ, биз билан анъанага кўра дўстона бўлган Италиянинг натижалари (65%) ҳайратга солади. Худди шундай кўрсаткични азалдан бизга душман кайфиятида бўлган Буюк Британия ҳам кайд этган, гарчи бу ерда кўрсаткич динамикаси муҳим бўлса ҳам. “Демократиялар альянси сўровномаси, эҳтимол, эрта баҳорда ўтказилган, аммо бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, худди шу Британияда март-май ойлари учун санкциялар урушини қўллаб-қувватловчилар сони 50% дан 36% гача камайди (нархлар ҳам ўз таъсирини ўтказган).
Германия 62% билан ўртача Европа даражасидан юқори, бундан ташқари, Россия энергия ташувчиларга эмбарго қўйиш тарафдорлари сони март-май ойларида мамлакатда 44% дан 50% гача кўтарилди.
АҚШ ҳам Германия билан тенг: худди шундай 62% одам Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлади, аммо икки ой ичида уларнинг сони, бошқа сўровномаларга кўра, 55% дан 45% гача камайган.
Умумий тенденция аниқ: инфляция европаликлар ва америкаликларнинг чўнтагига зарба берган бўлсада, уларни Украинанинг Россия устидан ғалаба қозониши (ёки, “Россиянинг ғалабасини олдини олиш”) мумкинлигига ишончлари комил эди, кўпчилик санкциялар тарафдорлари эди. Ғалаба билан боғлиқ вазият аниқ бўлмади, (Ғарб оммавий ахборот воситаларининг айтиши бўйича) инфляция эса бир вақтнинг ўзида тезлашгани сайин кайфият ҳам ўзгара бошлади. Ва биз бу жараённинг бошланишида турибмиз.
Россияга бундан нима наф? Ҳеч қандай наф йўқ. Шундоқ ҳам бизнинг ҳаракатларимиз европаликлар нима деб ўйлаётганига боғлиқ эмас.
Тездир ёки секин, катта ёки кичик ҳаракатлар биландир, аммо биз барибир ўз мақсадимизга эришамиз: Украина Ғарб таъсиридан чиқарилади. Бироқ, ғарб элитаси ва оддий одамларнинг кайфиятларини нафақат ҳарбий операцияларда, балки улар билан биргаликда кетаётган махсус геосиёсий операцияда ҳам инобатга олиш зарур бўлади. Бу фақат Россиянинг ўзига эмас, балки бутун дунё учун аҳамиятли.
Шунинг учун “Демократиялар альянси” сўровномасининг ғарбда бўлмаган мамлакатлардаги кўрсаткичлари ҳам шуни кўрсатадики, уларнинг барчаси Россияга нисбатан ижобий муносабатда ва санкциялар қўлланилишини қўллаб–қувватламайди. Дарвоқе, Европа мамлакатлари орасида Россия билан иқтисодий муносабатларни узишни истамаган иккита мамлакат чиқди: Венгрия ва Греция.
Умумий ҳисобда, аҳолиси Россия билан алоқаларни узишга қарши бўлган мамлакатлар 52 тадан 20 тани ташкил этади. Аммо булар айнан ким экани аҳамиятли.
Булар Осиёнинг энг йирик мамлакатлари: Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Индонезия, Покистон. Шунингдек Таиланд, Малайзия, Вьетнам, Филиппин ҳам Россия тарафдори. Араб дунёсида ҳам худди шундай кўрсаткич: Саудия Арабистони, Миср, Жазоир ва Марокаш. Африкада ҳам– Нигерия, ЖАР ва Кения. Лотин Америкасида эса тенгма-тенг. Аммо, шунда ҳам минтақанинг йирик мамлакати бўлмиш Мексикада кўпчилик санкцияларга қарши.
Бундан ташқари, Россияга нисбатан энг ижобий муносабатлар Ҳиндистонда (36%), Жазоирда (29%) ва Индонезияда (14%) қайд этилган.
Шу боис, ҳатто The Guardian ҳам “асосан Ғарб либерал демократиялари ва дунёнинг қолган қисми томонидан Россия ҳақидаги тасаввурларда кескин қутбланиш” ва “Россияга нисбатан салбий қарашлар асосан Европа ва бошқа либерал демократик давлатлар билан чекланганлигини” тан олди.
Аҳамиятлиси, ушбу сўровнома махсус операциянинг дастлабки кунларидан аниқ бўлган ҳақиқатни тасдиқлади: дунё иккита тенг бўлмаган қисмга бўлинган.
Россияга қарши озчилик Ғарб билан чекланган ва у глобал оммавий ахборот воситалари кўринишида улкан кучга эга бўлиб, ғарбий бўлмаган дунёнинг аксарият медиалари ундан маълумот олади (Лотин Америкаси, Африка ва Осиёнинг бир қанча қисмлари ҳақида). Ва уларнинг муҳим қисми очиқдан-очиқ Россияга қарши позицияни эгаллади. Бироқ, у маҳаллий элитани ҳам, аҳолининг асосий қисмини ҳам Россияга қарши қўзғатолмади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги овоз бериш жараёнида ғарбга тегишли бўлмаган кўплаб асосий давлатлар Россияни қоралашдан тийилишганида, уларнинг позициясини Ғарбда Москва билан жанжаллашишни истамасликлари ва бундай давлатлар ҳукмдорларининг авторитар табиати билан изоҳлашди. Эмишки, улар Ғарб демократиясини ёқтирмайди, шунинг учун Путинни қўллаб-қувватлашади. Аммо ижтимоий сўровномалар шуни кўрсатмоқдаки, бу давлатларнинг хатти-ҳаракатларини шунчаки ҳисоб-китоб билан изоҳлаб бўлмайди, чунки Россиянинг оддий фуқаролари ҳам унга худди шундай муносабатда бўлади.
Баъзилар ўзини инсоният цивилизациясининг чўққиси деб биладиган европаликлар ва америкаликлар каби халқаро сиёсатда тажрибали бўлишдан йироқ, лекин Ғарбнинг Россияга нисбатан баҳолари ва муносабатларининг адолатсизлиги ва ёлғонлигини анча яхши тушунади. Албатта, европаликлар учун мамлакатимиз ҳақида нотўғри қарашлардан халос бўлиш анча қийин: русофобия чуқур тарихий илдизларга эга.
Бу ҳозирги Европа элитасида геосиёсий мустақилликнинг йўқлиги билан қўшилашганда эса, Россия билан санкциялар урушига асир тушишдан қутулиш жуда қийин бўлади. Бироқ, Европада ҳамон бошқа йўл йўқ. Россиянинг эмас, айнан Европанинг бошқа йўли йўқ. Ва у буни қанчалик тез тушунса, келажакда шунчалик кам йўқотишларга дучор бўлади.