Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзодага асосан хабар қилди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Эронга амалга оширган сафаридан сўнг амалий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Ташриф 2-3 июн кунларига мўлжалланган.
Раҳмон ташриф давомида Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашиб, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Иқтисодий ва инвестиция форуми, минтақавий илмий-амалий конференция ҳамда қатор маданий тадбирларда иштирок этади.
Савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга оид қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.