ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
1 июнда амалда бўладиган валюта курслари
© Фото: Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси яна 25,09 сўмга арзонлашиб, 10 985,79 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 74,25 сўмга тушиб, 11 780,06 сўм бўлди.
Рубль эса 4,17 сўмга қимматлашиб, 179,43 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет олти кун пастлаб, 11 010,88 сўмни ташкил қилган ди.