Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Азовсталда” 152 жангари танаси билан миналаштирилган юк машинаси топилди

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, жасадлар Киевнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси билан миналаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Украина ҳарбийлари ва жангарилари “Азовсталдаги” ертўла иншоотларида Россияга қарши провокация учун Киевнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси билан миналаштирилган ва ичида 152 ҳалок бўлганларнинг танаси бўлган юк машинасини қолдиришган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, юк машинасида совутиш тизими ишламаган. Унда ҳалок бўлган миллатчилар ва Украина Қуролли кучлари ҳарбийларининг 152 та жасади тахлаб қўйилган бўлган. Юк машинасини кўздан кечириш чоғида Россия сапёрлари таналар остида ўрнатилган тўртта минани аниқлашган. Бу портловчи моддалар у ерлаги танла қолдиқларни йўқ қилиб юборишга етарли бўлган.
“Асир “Азов” жангариларини сўроқ қилиш натижасида аниқландики, таналар Киевнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси билан миналаштирилган. Провокация мақсади – Россияни тана қолдиқларини қасддан йўқ қилишда айблаш ва Киев режими ва шахсан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сиёсий “обрўсини” қутқариш учун уларни қариндошларига бериш учун олиб чиқишга йўл қўймаслик”, - деди Конашенков.
Генерал-майорнинг таъкидлашича, Россия яқин кунларда “Азовсталь” ҳудудида аниқланган украиналик жангарилар ва ҳарбийларнинг жасадларини Украина томонига топширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Азовсталда" қуршовга олинган 2,5 мингга яқин жангарилар ва Украина ҳарбийларининг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи 20 май куни таслим бўлган эди. Шу тариқа, Маруполь шаҳри жангарилардан тўлиқ озод этилган.