ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Херсон вилояти аграрлари Россияга ғалла сотишни бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Ғалла сотуви бор, чунки биз яқинда янги ҳосилни йиғиб оламиз. 20 июндан Херсон вилоятида тўлақонли ғалла йиғим-терими бошланади”, - деди Стремоусов.
Унинг сўзларига кўра, фермерлар Россияга ғаллани Қрим орқали жўнатади.
“Херсон тадбиркорлари минтақамизнинг иқтисодий фаровонлигини ошириш учун Россияга ғалла сотишади”, - деди Стремоусов.
Шунингдек, у вилоят ҳокимияти маҳаллий ва Россия заводларига мой ишлаб чиқариш учун уруғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилаётганини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда.