Россия “Солнцепек”лари Украинада қандай ишламоқда?

Украина Қуролли Кучлари позициясидаги Ғарб қуроллари Россияда ишлаб чиқарилган “Солнцепек” оғир ўтсочар тизимлари зарбасига дуч келди.
Sputnik
Бундай тенгсиз жангда НАТОнинг муваффақият учун ҳеч қандай имкониятлари йўқ, деб ҳисоблайди ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко.
Катта ҳажмли портловчи реактив йўқ қилиш даражаси бўйича тактик ядро қуролларидан кейин иккинчи ўринда туради. Душманнинг мустаҳкамланган ҳудудлари бир зарбада – жуда катта босим ва ҳароратда жисмоний ва руҳий жиҳатдан йўқ қилинади. Дунёда оғир ўт ўчирувчи тизимнинг муқобиллари, шунингдек, ундан ҳимоя қилувчи техникалари йўқ.
Ғарбда Донбассда “Солнцепек”дан яқинда фойдаланганлигини даҳшат билан муҳокама қилишмоқда. Ва бу биринчи маротаба эмас.
НАТО стратеглари Днепр ғарбидаги Украина ҳудудида Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувнинг тахминий вазиятида ўз қўшинларини нима кутаётганини мўлжаллашмоқда.
Россия Федерациясининг махсус ҳарбий операцияси муваффақиятли давом этмоқда. Украина демилитаризацияси ва денацификацияси - НАТОнинг шарққа қараб ўйламасдан кенгайиши сабаб юзага келган даҳшатли ҳақиқатдир. Ва шунга қарамай, операциянинг мақсади Украина Қуролли Кучларининг шахсий таркибини “ўт ва қилич” билан жисмоний йўқ қилиш эмас. Россия доимий равишда украиналик ҳарбий хизматчиларни қуролларини ташлашга чақирмоқда.
Ҳарбий ҳаракатлар натижаси олдиндан белгилаб қўйилган, Киев режимининг қуролли қаршилиги фақат коллектив Ғарб манфаатларига хизмат қилади. Т-72 танкининг платформасидаги ТОС-1А “Солнцепек” бунга шундай ишонтирмоқда.
10 км гача бўлган масофадаги “Солнцепек” нинг кучи классик артиллериядан сезиларли даражада устун: битта ўрнатма залпи (24 снаряд) тўрт квадрат километр майдонни “қоплай олади”. 220 мм реактив термобарик ўқ-дориларнинг боши (217 кг) нишонга етиб борганида аэрозол булути ҳосил қилади. Кейин асосий заряд волуметрик портлашни бошлайди. Эпицентрдаги ҳарорат 3000 даража Цельсийгача. Босимнинг катта пасайиши зирҳли техника, истеҳкомлар ва бошпаналарда душманнинг ишчи кучини йўқ қилишни кафолатлайди.
Сурияда “Солнцепек” ер ости бошпаналарида ва тоғли ҳудудларда терроризмни самарали йўқ қилган - 2015 йилдан буён ҳеч ким шикоят қилмаган.
Россия армиясида (2020 йилда) юк кўтариш қобилияти ва йўлдош навигацияси ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган Урал русумли автомашинага асосланган янги ТОС-2 Тосочка тизими пайдо бўлганидан кейин ҳам ноёб жанговар хусусиятлари сабаб “Солнцепек” тенги топилмайдиган бўлиб қолади.

Қиёмат машинаси

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги март ойида Россия қўшинларининг ҳужуми пайтида лейтенант Александр Лебедев қўмондонлигидаги “Солнцепек” экипажи Украина Қуролли Кучларининг позициялари муваффақиятли бостиргани ва ҳарбий техникаси йўқ қилгани ҳақида ҳабар қилди.
Оғир ўтсочар тизим украиналик нацистларни Мариуполнинг Азовстал заводининг устахона мажмуасида таслим бўлишга ҳам мажбур қилган.
Апрель ойида ТОС-1А Харьков вилоятидаги Украинанинг “Град” РСЗОсига самарали зарба берган. Яқинда Лиманни озод қилиш вақтида “Солнцепек” фашистлар томонидан истеҳкомларга айлантирилган бир нечта биноларни юқори аниқликликдаги зарбалар билан вайрон қилди.
Комплекснинг Украина ва Қуролли Кучларининг блиндажлари ва чуқурлаштирилган арсеналларига қаршилигининг ҳам самарадорлиги таъқидлаб келинмоқда. Ўйлаймизки, яқин кунларда Украина қўшинларининг Славян-Краматорск мустаҳкамланган ҳудудидаги гуруҳлари “Солнцепек”нинг қудрати билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишади.
“Солнцепек” автоном тизими битта жанговар ва иккита транспорт юклаш машинасидан (шунингдек, Т-72 платформасида), ўқ-дорилар - 72 ракетадан иборат. Нишонга олиш лазерли масофа ўлчагич ва баллистик ҳисоблагич ёрдамида амалга оширилади. Тўхташдан кейин ўт отиш учун тайёргарлик вақти 90-сония. Тўлиқ залп давомийлиги (24 снаряд) атиги 6-12 сонияни ташкил қилади (якка ва жуфт билан парвоз ҳам қилиши мумкин).
Зирҳли “Солнцепек” очиқ ва ёпиқ позицияда ҳам ишлаши мумкин, ўз-ўзидан қазиш учун булдозер ускуналари билан жиҳозланган. Тутунли гранаталар ва термал тутун ускуналари узунлиги 400 метргача бўлган зич пардани яратишга имкон беради.
Оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя қилиш тизими кабина герметизацияси орқали экипажни (уч киши) ишончли ҳимоя қила олади. Бўлмадаги ҳаво чанг ва радиоактив моддалардан тозаланади. Яъни “Солнцепек” ядровий зарба эпицентрини ҳам оралаб ўтиши ва экипаж таркибининг соғлиғига зиён етказмасдан ҳарбий вазифани бажара олиши мумкин (танк зирҳи радиоактив нурланишни 100 баробарга камайтиради).
Жанговар машинанинг массаси - 44 тонна. Максимал тезлик - 65 км /соат, шоссе бўйича юриш - 550 км.
ТОС-1А Рособоронекспорт томонидан хорижий мижозларга доимий етказиб бериладиган бешта қурол қаторига киради. Постсовет ҳудудида “Солнцепек”ни Арманистон, Озарбайжон ва Қозоғистон фойдаланиш учун сотиб олинган. Узоқ хориж мамлакатларида- Жазоир, Саудия Арабистони ва Ироқда ҳам ушбу комплекс бор.
Эслатиш жоиз, Ироқ армияси Тикрит, Фаллужа ва Мосул шаҳарлари яқинида Россия Федерациясида тақиқланган ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларини йўқ қилиш учун ТОС-1Адан самарали фойдаланган. Оғир ўтсочар тизимларини қўллаш бўйича хорижий амалиёт муваффақиятли деб тан олинган.
Американинг 19FortyFive эксперт портали ТОС-1А “Солнцепек” тизимларини разведкачи дронлар билан интеграциялашган ҳолда жанговар фойдаланиш самарадорлиги ва аниқлиги ошишини қайд этди. The National Interest аввалроқ Россия тизимининг сунъий интеллектига: “Путиннинг зукко ракета учирувчиси нишонларни мустақил ура олади” дея шама қилган эди
“Солнцепек”дан бир неча маротаба Германия, АҚШ, Жанубий Африка ва Жанубий Кореяда “нусха кўчириш”га уринишган. Натижада, катта ҳажмли портловчи каллакли авиация ракеталарини афзал кўришган.
Қизиғи шундаки, Украинанинг термобарик каллакли “Жара” типидаги ўт ўчириш тизимини яратишга уринишлари ҳам ҳеч қандай натижа бермади.