Эртага Ерда метеорит бўрони кузатилиши мумкин

Астроном Якушечкин: эртага Ер аҳолисини ўта шиддатли метеорит бўрони кутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Қримлик астроном Александр Якушечкиннинг айтишича, эртага Ер аҳолисини ўта шиддатли метеорит бўрони кутмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“31 май куни эрталаб ерликларни ажойиб манзара — ҳақиқий метеор ёмғири кутмоқда, метеоритлар сони соатига 10 мингтагача етиши мумкин. Метеорит фаоллигининг кучайиши тахминан икки соат давом этади, ҳисоб-китобларга кўра, унинг максимал вақти Москва вақти билан соат 06:30 да”, - деди Якушечкин.
Олимнинг сўзларига кўра, бу ҳодиса энг яхши ғарбий яримшарда, Шимолий Америкада кузатилади. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда бўрон бошланиш вақтининг бир нечта версиялари мавжуд – у Москва вақти билан эрталаб саккизга яқин бошланиши мумкин.
Хабарга кўра, метеоритлар асосан заиф ва хира бўлади, шунинг учун ҳодисани шаҳар ташқарисида кузатиш мақсадга мувофиқдир.