Доллар курси қаторасига олтинчи кун пастлади

Ўтган ҳафта охирида сезиларли сўмга нисбатан пастлаган рубль яна қимматлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар 23,27 сўмга арзонлашиб, 11 010,88 сўмни ташкил қилди. Евро эса 30,11 сўмга кўтарилиб, 11 854,31 сўм бўлди.
Ўтган ҳафта охирида сезиларли пастлаган рубль 10,39 сўмга қимматлашиб, 175,26 сўмни ташкил қилди.
31 майда амалда бўладиган валюта курслари
Бундан аввал доллар курси кетма-кет беш кун пастлаб, 11 034,15 сўмни ташкил қилган эди.