Трамп нефть нархи сабаб рубль максимал мустаҳкамланганини қайд этди

Собиқ президент Трампнинг сўзларига кўра, Россия нефтнинг ошган нархи устидан “яхшигина даромад олмоқда”.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп нефть нархи осмонга кўтарилиши ортидан рубль максимал даражада мустаҳкамланганини маълум қилди.
“Уларнинг валютасига қаранг. У максимал кўрсаткичларга етди, чунки нефть нархи мисли кўрилмаган тарзда ошиб бормоқда”, - деди Трамп Вайомингдаги митингда нуқт сўзлаётиб.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Россия нефтнинг ошган нархи устидан “яхшигина даромад олмоқда”.
АҚШ нефт долларини ўз қўли билан йўқ қилиш арафасида
Шунингдек, Трамп бир баррель нефтнинг 30-40 доллар нархи Украинадаги махсус операцияни тўхтатиши мумкинлигини тахмин қилди.
FP: Россиянинг нефтдан олган даромади рекорд ўрнатиши мумкин