ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған АҚШни Анқара террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилотларга қурол-яроғ етказиб беришда давом этаётганликда айблади, дея ёзади RT.
“Афсуски, коалициянинг барча кучлари, айниқса АҚШ, бу террорчилик ташкилотларга жиддий қурол, воситалар, ўқ-дори етказиб беришмоқда ва буни ҳозиргача давом эттиришмоқда”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан “Yeni Safak” нашри иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Туркия томони 100 нафар террорчини йўқ қилган.
“Биз терроризми таг- томири билан қуритамиз”, - дея қўшимча қилган Туркия раҳбари.