ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. 1 июндан спиртли ичимликлар, тамаки ва нефть маҳсулотлари акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, қуйидагилар ўртача 10 фоизга индексация қилинади:
нефть маҳсулотлари (якуний истеъмолчига сотиладиган);
ишлаб чиқариладиган алкоголь маҳсулотлари турлари.
1 июндан акциз солиғи ставкалари
© Фото: Давлат солиқ қўмитаси
1 июндан акциз солиғи ставкалари
© Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Қуйидаги ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари турларининг 1000 (минг) донаси учун 203 500 сўм + 10 фоиз миқдорида белгиланади: фильтрли, фильтрсиз сигареталар; папирослар, сигариллалар (сигаретлар), биди, кретек.