Сенатнинг 26-ялпи мажлиси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиш мумкин.