ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik, Елена Попова. Жаҳон Савдо ташкилоти Ғарб томонидан назорат қилинади ва Россия иқтисодиётига фақат зарар келтирмоқда. ЖСТга аъзо бўлишдан ҳеч қандай фойда йўқ, деб ҳисоблайди Давлат Думасидаги КПРФ (коммунистик партия) ва "Справедливая Россия" (Адолатли Россия) партиялари вакиллари.
Лекин бошқа депутатлар уларга эътироз билдиришмоқда. Россия ЖСТдан чиқса ўзини ўзи яккалаб қўяди дейишмоқда улар.
ЖСТ дўстми ёки душман?
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган чеклов чоралари киритди. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга ЖСТ аъзоларининг хулқ-атворини синчиклаб ўрганиб чиқишни, уларнинг фаолияти ташкилот низомига муовофиқми ёки йўқлигини текиришни топширган эди. Текширу натижалари июнь ойида маълум бўлади.
Сўнгги ойлар давомида Россия бир неча халқаро ташкилотлардан чиқишини эълон қилган эди. Хусусан Европа Кенгаши, Болтиқ давлатлари кенгаши ва ҳатто БМТинг исон ҳуқуқлари кенгашидан чиқишини эълон қилди. Энди эса навбат ЖСТ ва ЖССТга келган. Сабаб – улар Россияни ўз қоидаларига бўй сундирмоқчи бўлганида, деб ҳисоблайди Дума раиси ўринбосари Пётр Толстой.
Лекин Россияда барча ҳам халқаро ташкилотлардан чиқиш тарафдори эмас. Масалан Ҳисоб Палатаси раҳбари Алексей Кудрин фикрига кўра, Россия иқтисоди халқаро иқтисод билан чамбарчас боғлиқ, шу сабабли ташкилотлардан чиқиш зарарли. Россия ТИВ ҳам халқаро ташкилотлардан чиқмаслик керак, акс ҳолда бу “душман учун совға” бўлади деб ҳисоблайди.
ТИВ Иқтисодий департаменти директори Дмитрий Биричевскийга кўра, ЖСТнинг асосий ютуғи — божхона тарифлари пасайишидир.
ЖСТдан чиқиш жараёни ҳам осон эмас. Чиқиш таклифи қонун билан белгиланиши ҳамда аризани барча давлатлар тасдиқлаши керак. Лекин ташкилотдан чиққандан сўнг ҳам бирмунча вақт унинг талабларини бажариши керак бўлади.
Амалга ошмаган кутилмалар
“Справедливая Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов айтишига кўра, Россиянинг ЖСТга аъзо бўлишидан биринчи навбатда қишлоқ хўжалик сектори, енгил саноат ва машинасозлик ва металлургия соҳалари зарар кўрган.
Чунки, божаларни камайтириш Ғарблик импортчиларга фойда ва Россия ишлаб чиқарувчиларига зарар келтирган. Россия ЖСТга аъзо бўлганидан сўг, қисқа вақт ичида 2012 йилнинг ноябрида расталарда импорт сут маҳсулотлар сони 2 баравар ошган”, - дейди сиёсатчи.
Россия компанияларининг ишлаб чиқариш харажатлари нисбатан юқори шу сабабли тўлақонли рақобатга эришиб бўлмади. ЖСТга аъзо бўлишдан олдин ҳам яхши кун кўраётганлар ютди, холос. 2014 йилдаги воқеалар ва санкциялардан сўнг эса ЖСТга аъзо бўлишдан ҳеч қандай наф қолмади, - деб қўшимча қилди Миронов.
КПРФ депутати Коломейцев айтишига кўра, улар 2017 йилдан буён ушбу шартномани бекор қилиш тарафдори бўлиб келган.
“Биз ташкилотга аъзо бўлгандан сўнг, экспорт миқдори 11%га камайди. Ўзингиз кўриб турибсизку, ЖСТ ҳам бошқа халқаро ташкилоатлар каби АҚШ томонидан назорат қилинади ва ўз мақсадлари йўлида бошқаларга босим ўтказиш учун фойдаланилади”, - дейди депутат.
Унинг сўзларига кўра, Россия миллионлаб пул тўлаётган барча халқаро ташкилотларда ўз иштирокини қайта кўриб чиқиши керак. Жумладан ЖСТ, ХВЖ, ЖССТ, ЕҲХТ ва бошқалар.
Россия ва ЖСТ
Маълмот учун ЖСТ – халқаро савдо муносабатларини эркинлаштириш, қоидаларни умумийлаштириш ҳамда савдо-сиёсий муносабатларни бошқариш мақсадида ташкил қилинган. Бугунги кунда фақат 34та ташкилот унга аъзо эмас. Булар асосан унчалик катта иқтисодга эга бўлмаганн ёки орол давлатлар.
Россия 1993 йилдан бошлаб ЖСТга аъзо бўлишга интилган ва 2012 йилнинг 22 августида ташкилотга қабул қилинга эди. Шундан сўнг Москва қишлоқ хўжалиги, саноат, автомобиль, кимё маҳсулотларига импорт божини камайтирган, ЖСТ давлатлари эса Россия маҳсулотларига божларни камайтирган. 2014 йилдан сўнг эса вазият мураккаблашган. Бугунги куда, санкциялар таъсири остида ЖСТ Россия учун ҳеч қадай аҳамиятга эга эмас.
Россия иқтисодий ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари Алексей Ведевга кўра, бугунги кунда ЖСТнинг Россияга фойдаси тегаётгани йўқ, лекин у халқаро савдони тартибга солиш учун керак.
“ЖСТ глобал ғояларидан бири – бу қоида ва чекловларни унификация қилиш. Жумладан экспортни субсидия қилишни ҳам. Агар ЖСТ бўлмаса халқаро савдо тартибсиз бўлиб қолади. Умумий қоидалар ўрнига кўплаб икки томонлама муносабатлар пайдо бўлади”, - дейди депутат Ведев.
ЖССТдан чиқиш мақсадга мувофиқ эмас
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига 194 та давлат киради. Ушбу ташкилот дунёга безгак ва яна бир неча юқумли касалликлардан қутилиш имконини яратди. ОИСга ва чечак касалликларига қарши кураш олиб борилмоқда. Коронавирус пандемияси ва янги маймун чечак касалликларига қарши курашада ҳам ЖССТ муносиб ўрин тутмоқда.
Албатта ташкилот ишини бенуқсон деб бўлмайди. Хусусан 2009 йилларда унинг “чўчқа гриппи” билан боғлиқ фаолияти кескин танқид қилинган эди. Лекин ЖССТда сиёсатчилардан ташқари мутахассислар ҳам бор. Улар билан алоқани узиш икки томон учун ҳам зарарли бўлиши мумкин.
“Бугунги кунда микроб ва вируслар учун чегаралар йўқлиши, улар ёки одамларнинг ижтимоий тоифаси, бой ёки камбағаллигидан қатъий назар барчага хавф солиши мумкинлигига ҳамма ишонган. Биз битта планетада яшаймиз. ЖССТ - вирусларга қарши курашда, даҳақиқат ўта муҳим роль ўйнайди”, - дейди тиббиёт фанлари доктри Владислав Жемчугов.
Ундан ташқари бугун Россиянинг фармацевтика саноати тикланмоқда ва у вируслар тарқалишини олдини олиш учун, дунё билан бўлишиши мумкин бўлган тиббиёт маҳсулотларига эга.
Россия ЖССТни тарк этса мамлакатда фожеа содир бўлмайди, Россия ўзига етарли даражада вакцина ва дорилар ишлаб чиқаради.