Қўқонда белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Чемпионатда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионатида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матьуот хизмати.
В Коканде завершился кубок президента Узбекистана по курашу
Мусобақада Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 182 нафар энг кучли ёш спортчилар қатнашди.
Чемпионатда ўсмирлар 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
В Коканде завершился кубок президента Узбекистана по курашу
Натижаларга кўра, умумжамоа сифатида Ўзбекистон 1-ўринни, Тожикистон 2-ўринни ҳамда Қирғизистон 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Фарғона вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этиб, жами 18 та медалларни қўлга киритишди.
Мусобақа Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
В Коканде завершился кубок президента Узбекистана по курашу