Шифокор-парҳезшунос, эндокринолог Анна Коновалова гормонал мувозанатни сақлаш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч қайси маҳсулот ўз-ўзидан организмдаги гормонлар ҳолатига таъсир қилмайди. Эндокрин тизимининг тўғри фаолияти овқатланиш тизими билан узвий боғлиқ.
“Кўп миқдорда шакар, ёғлар, юқори даражада қайта ишланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш ортиқча энергия истеъмолига ва вазн ортишига олиб келиши мумкин. Ортиқча вазн ва семириш углевод ва ёғ алмашинуви бузилишига ва 2-тоифа қандли диабет ривожланишига сабаб бўлади”, - дейди эксперт.
Коновалованинг айтишича, етарли даражада овқатланмаслик ҳам гормонал ҳолатга салбий таъсир қилмасдан қолмайди.
“Вазн етишмаслиги билан эндокрин ва асаб тизимларининг функцияларини бажарадиган гипоталамо-гипофизар ўқининг бузилиши ривожланади. Бу аменорея, репродуктив муаммолар (бепуштлик), суяк минерал зичлигининг пасайиши (остеопороз) га олиб келиши мумкин. Ўта оғир вазиятларда қалқонсимон без ва буйрак усти безлари фаолияти бузилиши мумкин”, - дейди эндокринолог.
Гормонал мувозанатни яхши сақлаш учун:
1.
Кунлик умумий рациондан шакар истеъмолини 5-10 % гача тушириш2.
Ёғлар миқдорини камайтириш. Ёғлар рационнинг суткалик калориялиги 30% ошмаслиги керак. Тўйинган (қаттиқ) ёғлар ( ёғли гўшт, сут -қандолат маҳсулотлари, пальма ва кокос ёғлари)- 10 % гача.3.
Қайта ишланган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолини камайтириш4.
Спиртли ичимликлардан воз кечиш5.
Кунига 500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш6.
Дон маҳсулотларини истеъмолини кўпайтириш. Кунлик рациондан 50% дан кам бўлмаслиги керак.7.
Турли, оқсилга бой маҳсулотлар (парранда, балиқ ва қорамол гўштлари, тухум, денгиз ва дуккакли маҳсулотлар) истеъмол қилиш8.
Кам ёғли сут маҳсулотларини мунтазам ичишШифокорнинг айтишича, маҳсулотларни фақат рационал истеъмол қилиш билан гормонал мувозанатни сақлаш мумкин. Бунда аниқ бир маҳсулотни истеъмол қилмаслик яхши натижа кўрсатмайди.