Ёш автопойгачилар Қозоғистонда ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик икки нафар ёш спортчи Қозоғистонда бўлиб ўтган картинг мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш автопойгачилар Қозоғистонда бўлиб ўтган картинг бўйича чемпионатда ғолиб бўлишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мусобақа “Sokol” халқаро пойга майдонида ўтказилди. Ўзбекистонлик ёш автопойгачи Ясмина Эгамбердиева “OK-junior” картинг йўналиши бўйича Қозоғистон чемпионатининг биринчи босқичида ўсмирлар тоифасида ғолибликни қўлга киритди.
Картингисты из Узбекистана стали победителями соревнования в Казахстане
“Ушбу мусобақа 14 ёшлик спортчининг республикадан ташқарида иштирок этган дебют мусобақаси бўлди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, яна бир ёш пойгачи Амир Ҳамраев ушбу мусобақада иккинчи маротаба қатнашди ва “super-mini” йўналишида ғолибликни қўлга киритди.
Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб, “National automobile club of Uzbekistan”га аъзо бўлган ўзбекистонлик автопойгачилар халқаро ва ҳудудий автоспорт мусобақаларида иштирок этиб келишмоқда.
Картингисты из Узбекистана стали победителями соревнования в Казахстане