ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik.Туркия ҳозирги босқичда Россия табиий газидан воз кечмоқчи эмас, бироқ энергетика масаласини Исроилдаги ҳамкасблари билан муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда пайшанба куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Исроилга қилган ташрифи чоғида маълум қилди.
“Бизда энергия хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ, Россиядан газ сотиб олмаслик тўғрисида эса қарор қилинмаган”, дейди Мавлуд Чавушўғли.
Аввал ҳам Туркия расмийлари Россия Федерациясидан газ етказиб беришдан бош тортишнинг иложи йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
Хусусан, март ойи охирида Чавушўғли Туркия қисқа муддатда Россия газини етказиб беришдан бош тортишга қодир эмаслигиайтган эдини таъкидлади. Шу билан бирга, у Анқара бошқа давлатларга энергия қарамлигини камайтириш имкониятларини кўриб чиқаётганини қўшимча қилганди.
Бундан ташқари, Ражаб Таййип Эрдоған турк ёшлари билан бўлган учрашувда Анқара Россия табиий газидан воз кечишга қодир эмаслигини айтган.
“Табиий газнинг 50 фоизини Россиядан оламиз. Биз учун бу стратегик масала. Биз уларни буза олмаймиз”, дея таъкидлаган эди у.