Шавкат Мирзиёевнинг ЕОИИ олий иқтисодий кенгашида сўзлаган нутқи

ЕОИИ мамлакатлари Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлиси - Спутник Ўзбекистон, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида нималар ҳақида гапирганини материалимизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКEНТ, 27 май – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Бишкекда бўлиб ўтган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИ билан кузатувчи сифатида ҳамкорликни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади.
"Бу биз учун жуда муҳим соҳа, чунки ЕОИИ давлатлари бизнинг табиий ҳамкорларимиздир. Биргаликда саъй-ҳаракатларимиз натижасида пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга ва мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда ижобий тенденцияни таъминлашга муваффақ бўлганимиз қувонарли. – деди президент.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 30 фоизга, 2022 йилнинг биринчи ойларида эса учдан бирига ошган.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти дунёдаги иқтисодий мураккаб шароитда хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб бораётганини қайд этди ва ЕОИИда биргаликда инқирозга қарши чоралар ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Мирзиёев таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи айниқса долзарбдир.
"Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонга озиқ-овқат ва хомашё экспортига чекловларни тарқатмаслик масаласида қўллаб-қувватлашга ишонаман”, — деди Мирзиёев ЕОИИ раҳбарларига мурожаатида.
Мирзиёев ЕОИИ мамлакатларида ғалла ва мойли ўсимликлар, шунингдек, мева-сабзавот экинлари, жумладан, Ўзбекистонда эрта навларни биргаликда етиштириш бўйича қўшма қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Президент, шунингдек, "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўл коридорини қуриш ишлари ушбу йилда бошланишини айтди ва бу "Шарқ - Ғарб" транспорт коридорининг муҳим қисмига айланишни таъкидлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ЕОИИдаги ҳамкорларини трансафғон темир йўли қурилишида фаол иштирок этишга чақиради. Мирзиёев айтишига кўра, бу истеъмол бозори 2 миллиард кишидан ортиқ бўлган Жанубий Осиё бозорига йўл очади.
Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори эканини, бу ўз навбатида Иттифоқнинг барча аъзолари фаровонлигига хизмат қилишини таъкидлади.