ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. 29 май - ЕОИИ куни деб эълон қилишни таклиф қиламан, деди Россия президенти Владимир Путин, онлайн форматда Бишкекда бўлиб ўтаётган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида.
Ушбу сана Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганининг навбатдаги йиллигига (2014 йил 29 май) бағишланган.
ЕОИИда айни дамда раислик қилаётган Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳамкасабаларини ушбу байрам билан табриклади.